Хабиб Нурмагомедов 1 млн долларлик шартнома имзолади
Ads

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Москвадаги матбуот анжуманида қувват берувчи ичимлик Gorilla бренди билан уч йиллик шартнома имзолади. Келишув нархи 1 млн доллар.

26 ноябр куни Москвада спортчининг Конор Макгрегор устидан қозонилган 6 октябрдаги ғалабасидан сўнг Россияда илк марта матбуот анжумани ўтказилди. Хабиб бунда журналистларнинг спортчилик фаолияти ва шахсий ҳаётига оид турли саволларга жавоб берган.

Ушбу конференциясида шунингдек, спортчининг қувват берувчи ичимлик Gorilla бренди билан тузилган уч йиллик келишув имзоланди. Келишув шартларига кўра, спортчи 1 млн доллар олади. Хабибдан ташқари ҳомийлик келишувларига Нурмагомедов жамоасининг бошқа аъзолари ҳам қўл қўйишди. Нурмагомедов отаси шуғуллантираётган 12 спортчи “Gorilla Energy Fight team” бренди ташкил қиладиган турли махсус мусобақаларда иштирок этади.

Компания шунингдек, ҳудудлардаги спорт мактабларнинг таъмирлаш ишларига молиявий қўллаб-қувватлашни ҳам ўз зиммасига олган.

Аввалроқ Хабибнинг менежери Али Абель-Азиз Нурмагомедовнинг Мейвезер билан тўқнашуви 2019 йилда бўлишини маълум қилган эди. Ҳозирда россиялик спортчининг UFC билан тузган шартномасига кўра, битта жанг қолган. Бироқ барчаси Невада штати атлетик комиссияси чиқарадиган қарордан сўнг маълум бўлади.