Хабиб Нурмагомедов Барбозага қарши жангга тайёргарликни бошлади

 

Россиялик ММА жангчиси Хабиб Нурмагомедов АҚШда, «АКА» номли донгдор залларнинг бирида Эдсон Барбозага қарши жанг учун таёргарлигини бошлаб юборди.

- Жанггача кам вақт қолганида яна «АКА" залларига қайтиш мен учун жуда мароқли. Яна 64 кундан сўнг жангга чиқаман» – деб ёзади, Хабиб.

Кечагина, расмий равишда анонс сифатида 29 ёшли жангчининг кейинги рақиби Барбоза эканлиги маълум бўлди. Бу икки жангчинининг йўли 30 декабрь УФC-219 турнирида тўқнаш келиади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)