Хамес Англия термасига қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин

Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Сенегалга қарши ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи 3-тур ўйинида жароҳат олган. Футболчи биринчи бўлимнинг ярмида алмаштирилди.

Аниқ ташхис эртага маълум бўлади. Колумбия футбол федерациясидагилар Хамеснинг Англияга қарши 1/8 финал учрашувини ўтказиб юборади деб ҳисобламоқда.

Колумбия ва Англия термалари ўртасидаги баҳс 3 июлда бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!