Хамес "Реал"га қайтмоқчи эмас

Жорий мавсумни ижара асосида “Бавария” сафида ўтказаётган “Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригес “қироллик клуби”га қайтишни истамаяпти. Колумбиялик футболчи бу ҳақда ҳамюрти, машҳур қўшиқчи Пипе Пелаесга айтган.

“Охирги марта Хамесга “Реал” ҳақида савол берганимда у “қироллик клуби”га қайтиш ниятида эмаслигини айтди. Мен эса унга бу ҳақда бошқа савол бермадим”, - дейди Пелаес Marca нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Хамеснинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. “Бавария” эса уни 2019 йилнинг июнига қадар ижарага олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!