Хамес учун сўнгги томчи: У “Реал”дан кетишга қарор қилди

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Мадриддар кетишга қарор қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

“Қироллик клуби” “Бетис” клубида Дани Себальосни харид қилиши туфайли колумбиялик шундай қарорга келан. Унинг фикрича, “Реал”да қолишдан ҳеч қандай мақсад қолмаган.

Қайд этиш жоиз, айни вақтда Хамес Родригесга “Манчестер Юнайтед”, ”Челси” ва ПСЖ клублари даъвогарлик қилмоқда. “Реал” уни 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!