Хамеснинг илк ўйинида “Бавария” турнир ғолиби бўлди

Бугун “Теlеcom Cup” деб номланган бир кунлик мусобақа бўлиб ўтди. “Боруссия Мюнхенгладбах”, “Вердер”, “Хоффенхайм” хамда “Бавария” жамоалари иштирок этган мазкур турнирда “Бавария” ярим финалда “Хоффенхайм”ни 1:0, финалда эса “Вердер”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва турнир ғолиби бўлди.

Эътиборлиси, “Реал”дан икки мавсумга ижарага олинган Хамес Родригес мазкур турнирда янги жамоаси сафида дебют қилди.

“Тelecom Cup” – бу ҳар йили ёзда 4 та жамоа иштирок этадиган турнир бўлиб, унда ўйинлар 45 дақиқа давом этади. Бу вақт давомида ғолиб аниқланмаса, тўғридан-тўғри пенальтилар сериясига мурожаат этилади. Ғолиб жамоа шу куннинг ўзида финал, мағлублар эса 3-ўрин учун кураш олиб боришади.

Теlecom Cup

Финал

Бавария (Германия) – Вердер (Германия) – 2:0

Голлар: 1:0 – Мюллер (13), 2:0 – Бернат (34).

«Бавария»: Фрюхтль, Хуммельс, Пантелич, Мартинес (Фридль, 21), Хамес, Рафинья (Толиссо, 21), Бернат, Мюллер, Алаба, Коман (Ф. Гетце, 21), Эвина.

«Вердер»: Цеттерер, Кальдирола, Бауэр, Аугустинссон, Дилэйни, Гондорф, Крузе, Бартельс, Селассие, Вертат, Эггестайн.


3-ўрин учун

Боруссия Менхенгладбах (Германия) – Хоффенхайм (Германия) – 0:0 (5:6 – пенальтилар бўйича)

 


Ярим финал

Боруссия Менхенгладбах (Германия) – Вердер (Германия) – 0:0 (3:5 – пенальтилар бўйича)

Бавария (Германия) – Хоффенхайм (Германия) – 1:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!