Хамшик Марадонанинг рекордини кўзламоқда
 
"Наполи" ярим ҳимоячиси Марек Хамшик Италия чемпионатида "Интер"га қарши кечган учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўзининг "Наполи" сафидаги 104-голини урди.
 
29 ёшли словакиялик футболчи жамоа тўпурарлари рўйхатида 2010-2013 йилларда ушбу клубда тўп сурган ҳужумчи Эдинсон Каванига етиб олди.
 
"Наполи" тарихидаги энг зўр тўпурарлар рўйхатини футбол афсонаси Диего Марадона бошқариб бормоқда. 1984-1991 йиллар давомида Марадона "Наполи" учун 115 та гол урган. Унган кейинги поғонада 1926-1937 йилларда ўйнаган ҳужумчи Атиллио Саллюстро 108 та гол билан қайд этилган. Кавани ва Хамшик эса 1о4 та гол билан учинчи ўринда бормоқда.
 
Марек Хамшик сермаҳсул ўйин кўрсатадиган бўлса, Марадонанинг рекордини йўққа чиқариб, "Наполи" тарихидаги энг зўр тўпрарга айланиш имконияти бор.