Хамзат Чимаев ва Нэйт Диаз жангида кимнинг имконияти юқори? (Сўровнома)

  • 7 сентябрь, 19:10
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, 11 сентябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида “UFC 279” турнири ташкил этилади. Ушбу жанг оқшомининг марказий жанги ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари Хамзат Чимаев ҳамда Нэйт Диаз ўртасида бўлиб ўтади.

Албатта, бу қарама-каршиликда фаворит дея Хамзат Чимаев эътироф этилмоқда. Биз анъанага мувофиқ мураббий ва юртимиз ММА жангчиларини фикри билан қизиқдик.

Жаҳонгир Қорабоев – мураббий

- Аслида, Нэйт Диаз ҳам ёмон жангчи эмас. Бироқ, унинг ёши ушбу спорт турига нисбатан катта ва бу ўз таъсирини кўрсатади. Менимча Хамзат Чимаев унга хеч қандай имконият қолдирмайди.

жахон ака

Жаҳонгир Асранов – мураббий

- Хамзат Чимаев ўсиб келаётган, UFCнинг ёрқин юлдузи саналади. Унда барчаси бор, кураш, қўл-оёқ зарбалари ва кардио жиҳатидан ҳам Диасдан анчагина устун. Шунинг учун бу баҳсда Чимаев яққол устунлик билан ғалаба қозонади. Диазни вақти ўтди. Чунки, унинг ёши ўтиб боряпти. Қолаверса, тайёргарлик борасида ҳам у қадар масъулиятли деб ўйламайман.

Жахонгир Асронов

Мирзоҳид Атабаев – мураббий

- Хамзатнинг ҳозирги кундаги жисмоний ҳолати ажойиб деб айтсак, янглишмаган бўламиз. Асосан кучли жиҳати кураш ва бу унинг ғалабасига замин бўлади. Диаз ҳам кучли спортчи эди. Аммо, ҳозирда унинг жисмоний ҳолати яхши эмас. Агар, жанга қадар у ўзининг идеал ҳолатини тиклай олса, Хамзатга жиддий қаршилик қила олади. Нима бўлган тақдирда ҳам Чимаевга мухлислик қиламан.

мирза ака

Фарруҳ Мадаминов – мураббий

- Бу жангда Чимаев яққол устунлик билан ғалаба қозонади. У мукаммал жангчи. Кураши аъло даражада ва “стойка”да ҳам яхши жанг қилади. Ўйлашимча, Чимаев 1-раундни ўзида масалани ҳал қилади. Чунки, Диаз ҳозирги кунда ўз устида ишламай қўйган ва унинг имконияти дерли йўқ.

фаррух ака

Марат Бекмуратов – менежер, мураббий (Қирғизистон)

- Бу қонли жанг бўлади. Нэйт Диаз жисмоний ҳолат томонлама Чимаевга бас кела олмайди. Чимаевнинг кураши ҳақида барча билади. Гилберт Бёрнс билан жангда унинг “стойка”си ҳам яхши эканлигини кўрдик. Лекин Диаз охиригача жанг қиладиганлар тоифасига киради. Агар, баҳснинг 2-раундига қадар Хамзат жанг тақдирини ҳал қилиб қилиб улгурмаса, ушбу тўқнашув тўлиқ давом этади. Шундай бўлса-да, имкониятларни 80/20 дея баҳолаган бўлардим. Албатта, Чимаев фойдасига!

ака мара

Мансур Тўғизбоев – мураббий, рефери

- Мазкур жанг охирига қадар давом этмайди. Хамзат ҳозирги кунда Диаздан бир бош устун. Узоғи билан 2-раундга қадар, Диазни таслим этади.

мангуст1

Мавлонбек Мавлонов – мураббий

- Ҳар иккисини Гладиаторлар десак, янглишмаган бўламиз. Тўғри, Диаз ноодатий жангчи ва сўнги раундларда фаоллашади. Бироқ жисмоний жиҳатдан Чимаев жуда кучли ва у яққол устунлик билан ғалаба қозонади. Қолаверса, габарит жиҳатдан ҳам Чимаев анчагина катта. Имкониятларни 70/30 дея баҳолаган бўлардим.

Мавлонбек

Дадахон Ҳасанов – ММА жангчиси, рефери

- Бу жанг узоқ давом этмайди. Хамзат Чимаев кўпи билан 2-раундда ғалаба қозонади. Чунки, бу жангда барча англаб турганидек, ҳар томонлама Чимаев устун ва буни жангда ҳам исботлайди.

дадош

Фарҳоджон Машрабов –ММА жангчиси

- Ушбу қарама-қаршиликда Хамзат Чимаев ғалаба қозонади. Диазда аниқ бир баъза йўқ. Чимаевда эса кураш ҳам “стойка” ҳам ажойиб тарзда шаклланган. Шунингдек, жангга ёндашув ва ўзини устида ишлаш бўйича ҳам Хамзат Чимаевда устунлик бор. Ўйлайманки, Чимаев қийинчиликсиз ғалаба қозонади.

фарход

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!