Харри Кейн Англиянинг жаҳон чемпиони бўлишига ишонмоқда
Ads

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн яқинлашиб келаётган ЖЧ-2018 ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. Унинг фикрича терма жамоаси мундиалда ғолиб чиқиши мумкин.

“Биз жаҳон чемпионатида ғолиб чиқа оламиз деб ўйлайман. Лекин биз турнир фаворитлари қаторига кирмаймиз. Буни биламиз. Аммо, бу мавсумда “Ливерпул”ни ҳам Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб боришини кутмаган эди, аммо улар уддалашди.

Масалан Фергюсон давридаги “Манчестер Юнайтед”ни олсак, улар узоқ вақт ёш футболчилар билан АПЛда етакчилик қилишган. Биз ҳам ёшмиз, аммо бу ёшлик бизга доимо фойда келтиради демоқчи эмасман. Мен ғолиб чиқишимизга ишонаман ва бунинг учун барчамиз ҳаракат қиламиз. Бундан бошқа ҳар қандай натижа бизни қониқтирмайди”, - дейди Кейн.