Харри Кейн: Авваллари МЮга қарши ўйинларда аутсайдер сифатида тилга олинардик, энди эса вазият ўзгарган
Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби форварди Харри Кейн бугун "Манчестер Юнайтед"га қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Сўнгги бир неча йил ичида биз вазиятни ўзгартира олдик. Агар биз авваллари “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳсда аутсайдер сифатида тилга олинган бўлсак, ҳозир айрим жабҳаларда фаворитмиз. Айниқса, уй учрашувларида”, - дейди Кейн.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" – "Манчестер Юнайтед" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.