Харри Кейн кеча Майкл Оуэннинг рекордини такрорлади
Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби форварди Харри Кейн кеча АПЛнинг 18-турида "Эвертон" (2:6) дарвозасини икки бор ишғол қилди.

Эътиборлиси, бу 25 ёшли ҳужумчининг “ирисчилар”га қарши баҳсларда қайд этган 4-дубли бўлди. Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра Кейн АПЛда бир жамоа дарвозасига 4та баҳсда иккитадан гол уришни уддалаган Майкл Оуэннинг рекордини такрорлади.

Маълумот учун, Оуэн 1998-2001 йилларда “Ливерпуль” сафида “Ньюкасл”га қарши ўтказилган 4та ўйинда дубль қайд этишга эришган.