Харри Кейн: “Реал” менга қизиқмоқда? Бўлиши мумкин

Англиянинг “Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Харри Кейн ўзига бўлаётган қизиқиш борасида гапириб ўтди. Бу ҳақда Англия нашрлари хабар бермоқда.

- Биз дунёнинг энг кучли жамоасини мағлуб этдик. Уларни Англияда дахшатли ўйин қамраб олганди. Чунки биз “қироллик клуби”га қарши беллашувга анча яхши ҳозирлик кўргандик. “Реал” менга қизиқмоқда. Бўлиши мумкин. Чунки айни пайтда кўплаб голлар урмоқдаман. Мадридликлар эса ҳар доим энг кучли футболчиларни ўз таркибларига қўшиб олиш учун курашишади, - дейди Кейн.