Харри Кейн:

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби форварди Харри Кейн бугун АПЛнинг 21-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги марказий баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз "Манчестер Сити" ғалаба қозонишини ва орадаги фарқни қисқартиришини хоҳлаймиз. Аммо, бу бизга боғлиқ эмас. Асосийси, биз ўзимизнинг ўйинлар ҳақида ўйлашимиз ва уларда ғалаба қозонишимиз керак, тамом", - дейди Кейн.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда премьер-лигада 54 очко тўплаган "Ливерпуль" пешқадамлик қилмоқда. Кучли учликни эса "Тоттенхэм" (48) ва "Манчестер Сити" (47) клублари якунлаб туришибди.

Маълумот учун, "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.