Харри Кейн "Тоттенхэм" тўпурарлари рўйхатида 4-ўринга кўтарилиб олди

Хабарингиз бор кеча “Тоттенхэм” Англия лига кубоги ярим финалида ҳамшаҳари “Челси”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу куни ўйин тақдирини ҳал қилган голга 26-дақиқада Харри Кейн муаллифлик қилди. Эътиборлиси, 25 ёшли англиялик футболчи шу тариқа ўзининг “шпорлар” сафидаги голлари сонини 160тага етказиб олди. У бу борада клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатидан 4-ўринга ҳам кўтарилиб олди.

“Тоттенхэм” тарихидаги тўпурарлар рўйхатида Кейндан юқорида фақатгина Мартин Чиверс (174), Бобби Смит (208) ва Жимми Гривзлар (266) боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!