Харри Кейн

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Харри Кейн бироз аввал якунланган "Вест Бромвич"га қарши баҳсда ўз ҳисобига голлар ёздириб қўйишга эришди. 
Таъкидлаш керакки Кейн "Тоттенхэм" таркибида 100тадан кам ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 60та гол ёздириб қўйишга эришган биринчи футболчи бўлди.

Маълумот учун, Харри бугун "шпорлар" сафида 99-ўйинида майдонга тушди ва хет-трикка эришди.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" бугунги ўйинда "Вест Бромвич"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)