Харри Кейн уйланди (ФОТО)
Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн ўзининг кўп йиллик севгилиси Кейт Гудлэнд билан турмуш қурди.

“Ниҳоят ўзимнинг яхши кўрган инсонимга уйландим. Сени севаман!”, - деб ёзади футболчи ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.

55_1

Айтиш керакки, ушбу жуфтлик ўзаро мактаб ёшиданоқ таниш ҳисобланишади. Уларнинг ҳозирда Айви Жейн Кейн ва Вивьен Жейн Кейн исмли қизлари бор.

Маълумот учун, Кейн ўтган мавсум “Тоттенхэм” сафида 30та ўйинда майдонга тушди ва 24та гол уришга эришди.