Харри Реднапп Кейнни Ибрагимовичдан кучли деб ҳисоблайди

“Тоттенхэм” жамоасининг собиқ бош мураббийи Харри Реднапп “шпорлар” форварди Харри Кейнни “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Златан Ибрагимовичдан кучлироқ деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, Англия терма жамоаси футболчиси яқин вақтлар ичида премьер-лиганинг кучлироқ жамоаларига тўп суриши мумкин.

“Мен уни Златандан афзал биламан. Буни хатто ўйлаб ҳам ўтирмасдим. У жамоага кўп нарса бериши мумкин. Бу футболчини яқин вақтлар ичида “МЮ”нинг 9-рақамида ёки бошқа топ клубларда кўрасиз”, - дейди Реднапп Sky Sportsга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Кейн “Тоттенхэм” билан 2022 йилга қадар шартномасини узайтирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!