Хартга Италия ёқиб қолди

 

 

"Манчестер Сити" мураббийи Хосеп Гвардиолага керак бўлмай қолгани учун ижара асосида "Торино" дарвозасини қўриқлаётган Жо Харт Италия ҳар жиҳатдан унга маъқул келганини ва янги жамоа танлашда бу омилни инобатга олишини айтди.

- Менга Италия футболидаги барча нарса - мухлислар, мураббийлар, чемпионатнинг ўзи ва футбол маданияти манзур бўлди, - деди Жо Харт. - Ҳозир келажагим ҳақида бирор нима дейиш қийин. Айни пайтдаги вазифа жамоам муваффақиятига ҳисса қўшиш.

"Торино" раҳбарлари ҳам Жо Хартни олиб қолмоқчи. Бироқ англиялик дарвозабоннинг маоши клуб бюджетига оғирлик қилади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!