
Хавьер Тебас: Мессисиз Ла Лигани тасаввур қила олмайман
Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас "Барселона" форварди Лионель Месси чемпионат учун қандай аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтди.
“Месси – Испания чемпионатининг муҳим қисми. Рақобат турнирни янада кучли қилади. Аммо, Криштиану Роналдунинг кетиши чемпионат брендига у қадар катта таъсир кўрсатмади.
Мен ҳар доим Месси тарихдаги энг яхши футболчи бўлишини айтиб келганман ва усиз Ла Лигани тасаввур қила олмайман”, - дейди Тебас.
Маълумот учун, Месси жорий мавсум Ла Лигада жами 17та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 17та гол ва 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар