Хави Гарсия “Бетис”да тиббий кўрикдан ўтади

 

Россиянинг “Зенит” клуби ярим ҳимоячиси Хави Гарсия фаолиятини бошқа чемпионатида давом эттиришга яқин. Бу ҳақда Sevilla.ABC. нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, хавбек бугун эрталаб тиббий кўрикдан ўтиш учун Испанияга келган. Қолаверса, айни пайтда трансфер масалалари ҳам ҳал қилинган бўлиши мумкин.  

Маълумот ўрнида, испаниялик футболчи олдинроқ “Осасуна” ва “Реал”да тўп тепган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)