Хави Гарсия фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин
Ads

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ярим ҳимоячиси Хави Гарсия фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. L`Equipe нашрининг маълум қилишича 30 ёшли испаниялик футболчининг хизматларига "Бордо" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Француз клуби эса уни ҳеч бўлмаганда ижарага олишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Хави Гарсия "Зенит" таркибига бундан уч йил муқаддам Англиянинг "Манчестер Сити" клубидан келиб қўшилган эди. У ўтган мавсум Россия премьер-лигасида жами 31та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган. 

Минбар

Барча блоглар