Хави: Ҳозир шу иккаласидан зўри йўқ!

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес айни пайтда жаҳон футболининг энг зўр икки ҳимоячиси кимлигини айтди.

Қизиғи шундаки, испаниялик мутахассис энг ишончли ҳимоячи сифатида франциялик футболчилар – “Бавария”да ўйнаётган Дайо Упамекано ва “Ливерпуль” вакили Ибраим Конатени эътироф этди.

- Упамекано ва Конате ҳозирги пайтда дунёнинг энг зўр ҳимоячиларидир,  - деди Хави Эрнандес мухлислар билан ижтимоий тармоқдаги мулоқоти чоғида.

Таъкидлаш жоизки, айни пайтда Хавининг ўзи футболчилик фаолиятини якунлаган Жерар Пике ўрнига янги ҳимоячи қидирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!