Хави Коутиньони мақтади
Ads

Испаниянинг “Барселона” жамоаси собиқ футболчиси Хави жамоага ўтиши кутилаётган “Ливерпуль” футболчиси Фелипе Коутиньо ва “Боруссия Дортмунд” футболчиси Усмон Дембеле ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.

“Дембеле – кўпқиррали футболчи. У техник ва жисмоний жиҳатдан уструн ва ҳужумларни самарали якунлай олади. Уни олдиндан катта келажак кутмоқда ва у “Барселона”да ўйнаш учун тайёр эканлигини исботлаши керак. Бунда унинг ёши ҳам фойда, ҳам зарар келтириши мумкин. Нарҳ? Ҳозир ҳар қандай савияли футболчи қиммат туради.

Коутиньода эса “Барселона”да ўйнаш учун барча нарсаси етарли даражада. Унда катта тезлик ва дрибблинг бор. Қолаверса, у ҳам ҳужумларни самарали якунлай олади”, – деб айтиб ўтди Хави.