Хави Педри ҳақида гапирди
“Барселона” бош мураббийи Хави Педри ҳақда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Педрида футболчида бўлиши керак бўлган барча хусисиятлар мавжуд. У талантли ўйинчи, иқтидорли, фидоий, яхши ҳимоялана олади, кетма-кет учта ўйин ўтказа олади.”, - деди 42 ёшли мутахассис.
“У эндигина 20 ёшга тўлди, лекин терма жамоада ажойиб ўйинлар кўрсатмоқда. Педрининг ўйини кўриш менга завқ бағишлайди. Испания термасида мароқ билан томоша қиладиган марказий ярим ҳимоя бор”, - дея қўшимча қилди испаниялик мураббий.
Футболчи “қизил фурия” жамоасининг асосий ўйинчиларидан бирига айланиб бормоқда. Уларни иккинчи турда Германияга қарши қийин учрашув кутмоқда. Агар Испания ғалаба қозонса, плей-офф босқичини ҳал қилади.
Фикрлар