Хайр Винус Уильямс!
Ads
Америкалик теннисчи Винус Уильямс Окленддаги турнирнинг чорак финалида канадалик Бьянка Андрееску билан рақобатлашди.

Қарийб икки соат 39 дақиқа давом этган ушбу ўйинда Винус рақибига уч сетда 7:6, 1:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Энди "ASB Classic" турнирида Андрееску испаниялик Сара Соррибес-Тормо, ёки тайванлик Се Су-Вейга қарши ўйин ўтказади.