Хедира ёзда
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби хавбеки Сами Хедира мавсум якунлангач жамоадан кетишни режалаштирмоқда.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга қараганда германиялик футболчи 2та нарсадан чўчимоқда: Аарона Рэмзи келишидан ва Массимилиано Аллегрининг истеъфога чиқарилишидан.

Таъкидлаш керакки, Хедирага Европанинг бир қатор гранд клубларидан ташқари шунингдек МЛСдан ҳам таклифлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Хедира жорий мавсум “Юве” сафида жами 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.