Хедира:
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Сами Хедира “Наполи” билан бўлаётган Италия чемпионатида рақобат ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Немис футболчиси бунда жамоасининг неаполликлардан устунлик томонлари кўпроқ эканлигини маълум қилган.

Биз жуда кучли жамоамиз. Гап фақат 11 футболчи ҳақида кетмаяпти. Биздаги 20 нафар футболчининг барчаси профессионал. “Ювентус”нинг “Наполи”дан устунлиги томони туринликлар кўпроқ совринларга эга чиққан, аммо жамоа ҳамон ғалабаларга чанқоқ, – дея Хедиранинг сўзларини келтиради Sport1 интернет нашри.

Италия чемпионати 25-туридан сўнг “Наполи” 66 очко билан турнир жадвалини бошқараётган бўлса, “кекса синьора” 1 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда.

Минбар

Барча блоглар