Хендерсон: “Ливерпуль” энг яхши жамоаларни мағлуб этади

"Ливерпуль"  клуби ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон "Хоффенхайм" устидан қозонилган (4:2) ЕЧЛ 4-саралаш баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, “қизиллар” бу мусобақада муваффақиятли иштирок этади.

Стадиондаги атмосфера жуда ажойиб эди. биз бир-биридан чиройли голлар урдик. Аммо гол ўтказиб ҳам юбордик. Шундай бўлсада, турнирнинг гуруҳ босқичига йўл олдик. Бизнинг мусобақага қайтганимиз жуда яхши бўлди. Энди жамоа шунчаки қатнашмоқчи эмас, балки энг яхши клубларни мағлуб этиш ҳақида бош қотирмоқда, – дейди Хендерсон.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан 21:00да мазкур мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!