Херард Пике: “Реал”дан учралган мағлубиятни тезроқ унутишимиз керак

 

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Херард Пике Испания суперкубогида “Реал”дан учралган мағлубиятни тезроқ унутишни истамоқда.

- Биз кучли босим остида қолдик. Икки ўйинда ҳам “қироллик клуби”га ютказдик. Мадридликлар ҳозирги кунда яхши формадалар. Аммо биз бу мағлубиятни унутган ҳолда янги мавсумни яхши кайфиятда бошлашимиз лозим. Чунки ғалабалар ҳали олдинда, - дейди испаниялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!