Ads

Бугун Испания Ла Лигасида 5-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Жумладан, Мадриднинг "Атлетико" клуби бу тур сафарда "Хетафе"га қарши баҳс олиб борди. "Колизей Альфонсо Перес" стадионида кечган учрашув "матрасчилар"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси  билан якун топди.

14-дақиқада мезбонлар дарвозабони Давид Сория ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Иккинчи  бўлимда эса Тома Лемар ҳисобни ишончли кўринишга келишини таъминлади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: