"Хетафе" футболчиси тунни полиция маҳкамасида ўтказди

Испаниянинг “Хетафе” клуби ҳимоячиси Матиас Оливейра тунни полиция маҳкамасида ўтказди. Бу ҳақда El Digital de Albacete нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 21 ёшли футболчи Альбасет яқинидаги меҳмонхоналар ёнида бўлган муштлашувда иштирок этган. Воқеа жойига полиция ходимлари етиб келишганида Оливейра уларга қўпол муамомала қилган. Шундан сўнг уни маҳкамага олиб кетишган ва у якшанба оқшомини полицияда ўтказган.

Ундан керакли кўрсатмалар олингач тонгда қўйиб юборилган. Энди бугун Оливейра “Хетафе” раҳбарияти билан учрашади. Унга нисбатан эса интизомий чоралар кўрилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!