Хитой чемпионати яна бир супер юлдуз билан бойиди ёхуд Тевес расман “Шанхай Шэнхуа” футболчиси (фото)
Ads

Аргентинанинг “Бока Хуниорс” клуби форварди Карлос Тевес расман Хитойнинг “Шанхай Шэнхуа” клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда TransferMarkt China нашри хабар тарқатмоқда. Бироқ, шартнома шартлари ҳали ошкор этилмаяпти.

Аввалроқ, Тевеснинг хитойликлар билан 1 йилга шартнома имзолаши ва унга кўра аргентиналик футболчи йиллик 25 миллион евро маош, уни сотган “Бока Хуниорс” эса 10 миллион евро даромад кўриши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Тевес ушбу мавсум Аргентина чемпионатида 10та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4та гол ва 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.