Хитой клуби
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Хавьер Маскерано клубни тарк этадиган кўринади. Diario Sport хабарига кўра, Хитойнинг "Хэбэй Чайна Форчун" клуби аргентиналик футболчига йилига 13,5 млн евро маошга эга бўлган шартнома таклиф қилди. Бу сумма "Барселона"да оладиган маошидан 3 баробар кўпдир.

Мануэль Пеллегрини бошқарувидаги жамоа Маскеранога ЖЧ-2018 олдидан ўйин амалиётини ҳам беришини тўлиқ кафолатлагани айтилмоқда.