Хитой клуби
Ads

“Барселона” январ ойидаги трансферлар мавсумида ярим ҳимоячи Паулиньо билан хайрлашиши мумкин. Унга ҳозирда “Гуанчжоу Эвергранд” жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда ва унинг учун 50 млн евро беришга тайёр.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, Хитой клуби ижара олган бразилиялик футболчининг тўлиқ трансфери бўйича каталонияликлар билан келишувга эришган.

Ижарадаги келишувга кўра, футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олиш банди йўқ, бироқ томонлар алоҳида келишувга эришган.

Манбада ёзилишича, трансфер нархи 50 миллион еврони ташкил қилади ва январ ойид расмийлаштирилади. Бу вақтда “Барселона” молиявий fair-play чекловларидан чиққан бўлади.