Хитой клуби: Маскерано бизга қарилик қилади
Ads

Хитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клуби вакили жамоа “Барселона” ҳимоячиси Хавьер Маскеранога қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

“Маскерано ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга яқин эмас. Биз бу трансферни режалаштирмаганмиз. Келгуси мавсум жамоамиз ўз олдига энг юқори мақсадларни қўйган. Маскерано эса бизнинг келгуси мавсумдаги мақсадларимизга эришишимиз учун қарилик қилади”, - дейди клуб вакилларидан бири Tianjin Today Evening News нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 33 ёшли аргентиналик футболчи “Барселона”дан 2018 йилнинг 31 январь куни кетиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.