Хитой клубини яна бир машхур мураббий тарк этмоқда
Ads

Германиялик машҳур мутахассис Феликс Магат Хитойнинг “Шаньдун Лунэн” клуби бош мураббийлигидан кетадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Маълум бўлишича 64 ёшли мураббийнинг хитойликлар билан амалдаги шартномаси ўз якунига етган ва томонлар ўзаро келишган ҳолда ушбу ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилишган. Энди клубга ушбу жамоанинг собиқ футболчиси  Ли Сяопэн бошчилик қиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Феликс Магат “Шаньдун Лунэн” клубини ўтган йилнинг ёзида қабул қилиб олган эди. Унинг бошқарувидаги жамоа эса бу мавсум Хитой Суперлигасида 6-ўринни қўлга киритди.

Маълумот учун, Магат фаолияти давомида “Гамбург”, “Вердер”, “Вольфсбург”, “Айнтрахт”, “Фулхэм” ва “Бавария” каби жамоаларни бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Андре Виллаш-Боаш ҳам “Шанхай СИПГ” клуби бош мураббийлигидан кетган эди.