Хитой кубоги. Аҳмедовнинг жамоаси пойтахтликларга мағлуб бўлди
Ads

Бугун Хитой кубогида чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” клуби сафарда “Бейжинг Гуоан” клубига қарши баҳс тўп сурди.

Мазкур ўйинда пойтахтликлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Ҳамюртимиз одатдагидек ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90  дақиқа ўйнади.

Жавоб беллашуви эса 24 июн санасида Шанхайда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Хитой кубоги. Чорак финал. Дастлабки ўйин

“Бейжинг Гуоан” – “Шанхай СИПГ” 2:1

Голлар: Жонатан Виейра (14), Бруно Сориано (63 пеналтидан) – Халк (34).