Хитой Қирғизистон устидан иродали ғалабага эришди

Бугун Осиё Кубоги-2019 1-туридан ўрин олган "С" гуруҳи Хитой - Қирғизистон учрашуви бўлиб ўтди.

Хитой биринчи бўлиб ўз дарвозасида тўп олиб чиқишига қарамай, якунда иродали ғалабага эришди.

Эътиборлиси, Осиё чемпионатида илк бор иштирок этаётган Қирғизистон терма жамоаси ўзининг дастлабки голини урди. Ўйиннинг 42-дақиқасида Аҳлиддин Исроилов Қирғизистоннинг тарихий голига муаллифлик қилди.

Осиё Кубоги-2019

Хитой - Қирғизистон 2:1

Голлар: Павел Матьяш автогол 50, Ю Дабао 78 - Аҳлиддин Исроилов 42

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!