Хитойда тўп сураётган футболчи фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин
Ads

Хитойнинг "Хэбэй Чайна Форчун" жамоасида тўп сураётган футболчи Гаэль Какута фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. 
L'Equipe нашрининг маълум қилишича 25 ёшли франциялик футболчининг хизматларига "Суонси" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Маълумотларга кўра Какутанинг хизматларига "Суонси" бош мураббийи Пол Клементнинг шахсан ўзи қизиқмоқда. Боиси бу икки францияликлар "Челси"да бирга фаолият олиб боришган.

Маълумот учун, Какута якунланган Хитой чемпионатида жами 24та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Аввалроқ Какутага Испаниянинг "Депортиво" клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берган эдик.