Хитойликлар “Барселона” устидан шикоят қилишмоқчи
Ads

Хитойнинг “Гуанжоу Эвергранд” жамоаси Испаниянинг “Барселона” клубининг Паулиньога нисбатан хатти-ҳаракатидан норози.

Хитой клуби “Барселона” устидан ФИФАга арз қилишни мўлжалламоқда.

Хитойликлар “Барса” “Гуанжоу” футболчиси Паулиньони “йўлдан уриш”га ҳаракат қилмоқда, деб ҳисоблашмоқда.

Илгарироқ, “Гуанжоу Эвергранд” каталонияликлар томонидан билдирилган 27 млн евролик таклифни рад этгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Паулиньонинг шартномасида унинг товон пули 40 млн евро этиб кўрсатилган.