Хитойликлар дунёнинг энг қиммат клубини сотиб олишмоқчи
Ads

Хитойлик миллиардерлардан бири Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубининг эгаларидан бирига айланиши мумкин.

The Times нашри тарқатаётган хабарга қараганда, айни пайтда номи сир тутилаётган инвесторлардан бири клубни харид қилиш имкониятлари билан қизиқиб, клуб акционерлари билан боғланган.

Олдинроқ, клубнинг 80% акциялар пакетига эгалик қилувчи Глейзерлар оиласи назорат пакетининг катта қисмини сотишга тайёрлигини билдириб ўтганди.

Маълумот ўрнида, “МЮ” Forbes фурнали талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби ҳисобланади.