Хоккей бўйича ХК
Ads

Ўзбекистоннинг хоккей бўйича ХК “Бинокор” клуби БАА Президенти Кубоги Халқаро турнирида чепионликни қўлга киритди.

Хоккей бўйича Халқаро турнир Араб Амирликларнинг Аль-Айн шахрида 29 ноябрьдан 2 декабргача давом этди.

Шуни айтиш керакки, ХК “Бинокор” бу турнирда 4 учрашув ўтказиб барча бахсларда устунлик билан ғалаба қозонган, "Бинокор" – "Timber Wolves" 6:3, "Бинокор" – "Tneebs" 8:3, "Бинокор" – "Oman National" 12:2, "Бинокор" – "Storms" 6:4.

- Ушбу турнирда бизнинг олдимизга иккита асосий вазифа қўйган эдик, мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиш ва ёш хоккейчиларимизни текшириб кўриш. Ўзингиз гувох бўлганингиздай, Халқаро турнир натижаларига кўра биз қўйилган вазифаларни аъло даражада бажардик, -дейди ХК “Бинокор” бош мураббийи Алишер Азимов.

Қайд этиш лозим, турнир якунланишидан сўнг, жамоа яна бир ўртоқлик учрашувини Канаданинг “Mighty Camels” клубига қарши ўтказди. Маълумот учун, “Camels” БААнинг EHL лигасида ўз фаолиятини олиб боради.

Беллашув 10:2 хисоби билан ўзбекистонликлар фойдасига якунланди. Канадаликлар, ёшларимизнинг ўйинларидан ҳайратда эдилар, учрашувдан сўнг улар Ўзбекистон қаерда жойлашгани ва қай тарзда ривожланаётгани ҳақида  Googleдан сўров ўтказишганди. Улар Ўзбекистонда хоккей 5 йил олдин пайдо бўлганини билаб ҳайратландилар.

Бизнинг хоккейчиларимиз Сочидаги Халқаро турнирдаги сўзларни яна бир бор тасдиқлашди.