Холанд: Ўзимни "Боруссия" етакчиси, деб ҳисоблайман

“Боруссия” Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўзининг жамоадаги роли ҳақида гапириб ўтди.

“Ўзимни “Боруссия” етакчиларидан бири, деб ҳисоблайманми? Ҳа, шундай дейиш мумкин. Мен тобора аҳамиятли бўлиб бораётганимни ҳис қиляпман. Жамоа менга ишонади ва муҳим ўйинларда вазиятни ўз томонимизга оғдиришимни кутади. Менга етакчи бўлиш ёқади”, - деди норвегиялик футболчи.

Холанд жорий мавсум “Боруссия” сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 27 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!