Холанд “Сити” ЕЧЛда ғалаба қозониш кераклигини айтди

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд янги мавсум ҳақида гапирди. Футболчининг фикрича, унинг жамоаси Чемпионлар лигасида олдингиданда яхшироқ ўйнаши керак. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Хосеп Гвардиола шогирдлари ярим финалда "Реал"га мағлуб бўлган, бир йил олдин эса “шаҳарликлар” финалди "Челси"га мағлуб бўлганди.

“Манчестер Сити" Чемпионлар лигасида янада яхшироқ ўйнаши ва АПЛда чемпионликни қўлга киритиши керак. Бу осон бўлмайди, чунки яхши жамоалар кўп. Умид қиламанки, ЕЧЛда ғолиб бўлиш учун мен ўз ҳиссамни қўша оламан”, - дея Холанднинг сўзларини келтиради “Ман Сити” расмий сайти.

Маълумот ўрнида, Эрлинг Премьер лигадаги дебютини эртага Лондоннинг “Вест Хэм” клубига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!