Холанд ва Эн-Несирининг дубллари

УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида “Боруссия Д” ўз майдонида “Севилья”ни қабул қилди.

Дортмунддаги ўйин 2:2 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди. “Боруссия” сафида голларни Эрлинг Холанд (35', 54'), “Севилья” сафида эса Юссеф Эн-Несири (69', 90') дубль муаллифига айланди. Икки ўйин натижасига кўра немис клуби ЕЧЛнинг чорак финалига йўлланмани қўлга киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)