Холанд ва Месси бирга ўйнай олмайди

“Барселона” тўпурарлик маҳорати билан деярли барча грандларнинг орзусига айланган Эрлинг Холандга харидор ҳисобланади. Клубнинг янги президенти Жоан Лапорта сайловдан олдин мухлисларга норвегиялик ҳужумчини олиб келишни ваъда қилган эди.

Бироқ, энди маълум бўлишича, Лионель Месси клубда бор экан Эрлинг Холандни Каталонияга олиб келиб бўлмайди. Бунга биринчи навбатда каталонияликларнинг молиявий аҳволи йўл қўймайди.

Агар Лионель Месси мавсум охирида “Барса” билан янги битим имзолайдиган бўлса, Холанднинг трансфери учун пул қолмайди. “Боруссия” норвегиялик ҳужумчисини қўйиб юбориши учун 130 миллион евро атрофида маблағ талаб қилади. Қолаверса, футболчининг агенти Мино Райола ҳам жуда катта миқдорда гонорар оладиган мутахассислар тоифасига киради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!