Холанд янада бойийди
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холинг тез орада бюджетига катта даромад келтирадиган ҳамкорлик шартномасини имзолайди.
Маълумотларга қараганда, Nike бренди норвегиялик тўпурарни ҳамкорликка кўндирган. Энди 22 ёшли юлдуз мана шу фирма бутсаларида майдонга тушади.
Британиянинг The Athletic нашри ёзишича, Холанднинг агенти бу ҳамкорлик учун Nike брендидан ҳар бир йил учун 23 миллион евродан пул ундиришга эришган.
Холанднинг амалдаги ҳамкорлик шартномаси ҳам Nike билан тузилган эди ва келишув 2022 йилнинг 31 декабрь куни кучини йўқотди. Шундан кейин Холанд Adidas ва Puma каби бошқа фирмалар бутсасидан фойдаланди. Бугача Эрлинг Nike билан 14 ёшидан бери ҳамкорлик қилаётган эди.
Фикрлар