Хонда фаолиятини Ла лигада давом эттириши мумкин
Ads

Италиянинг “Милан” клуби ярим ҳимоячиси Кейсуке Хонда фаолиятини Испания Ла лигасида давом эттириши мумкин.

Superdeporte нашрининг маълум қилишича, япониялик футболчига келгуси мавсумдан бошлаб кучлилар сафига қайтган “Леванте” қизиқиш билдирмоқда.

Таъкидлаш керакки, мавсум якунлангач Хонданинг “Милан” билан амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етади ва у эркин агент маъқомини олади. Бу вазиятда 30 ёшли футболчи испан клуби мутлақо текинга тушиши мумкин.