Хорватия ҳеч қачон Францияни енга олмаган (превью)

Миллатлар Лигаси шу жиҳатдан ҳам кишини хурсанд қиладики, у мухлисларга ФИФА кунлари вақтида кичик турнирни тақдим этади. Мана рамзий маънодаги финалга ҳам етиб келдик. Ушбу жамоалар номининг биргаликда тилга олиниши хотираларимизни Россия майдонлари томон етаклайди. Ўшанда жамоалар бизга сўнгги йиллардаги энг қувноқ финални тақдим этишди. Кетма-кет 3 та жаҳон чемпионати финали асосий вақтларида дуранг қайд этилиши, 4 йилликнинг энг муҳим учрашувларида битта, нари борса 2 та тўп киритилишига одатланиб қолганлар ўша куни голлар шоусининг гувоҳи бўлишди. Хорватия турнирнинг ёқимтой жамоасига айланиб қолган бўлса-да, очиғи французлардан заифроқ эди. Ушбу мундиалда Дешам шогирдларини тўхтатиб қолиш имконсиз эди. 

Бугун эса бошқа ўйин. Жамоаларда таркиб ва амбиция ҳам ўзгарган. Тан олиш керак, фаворит ўша-ўша. 

главний

Франция

Французлар бу гал Миллатлар Лигасига анча жиддий эътибор қаратишмоқда. Ҳа, таркибда янги номлар бир қатор. Аммо бугун Мбаппе майдонга тушмайди. Аввалги учрашувда айнан унинг рейди жамосига ғалаба келтирганди. Ҳозир у коронавирус билан курашмоқда. Албатта, спортчиларда ушбу касал анча енгил кечмоқда ва умид қиламизки, тез орада Киллианни майдонда кўрамиз. 

Дешам бир нечта ёш футболчиларни катта учрашувда синаб олса ҳам бўлади. Рақибда бир нечта етакчилар йўқ. 

Тахминий таркиб: Льорис, Динь, Дюбуа, Лангле, Упамекано, Канте, Фекир, Рабьо, Гризманн, Марсьяль, Бен Йеддер.

1

Хорватия

Жамоалар ўртасида 6 та ўйин ўтказилган бўлса, уларнинг 4 тасида французлар ғалаба қозонган. Яна 2 та учрашув дуранг билан якунланган. Албатта, бу ерда вақт масаласи катта ролни ўйнайди. Югославия таркибидан ажралиб чиққан хорватларда ҳали етарлича имкон бўлганича йўқ. 

Бугун Ракитич ва Модрич каби юлдузлар таркибда йўқ. Улар йиғинга жалб қилинмаган. Бироқ бу Далич шогирдларининг имкониятларини у қадар тушириб юбормайди. 

Аввалги учрашувда қўрқинчли Португалиядан учралган мағлубиятни унутиш керак, деб ҳисоблайман. Сабаби, ўша куни португаллар ҳаддан ташқари кучли ўйин намойиш этди. Яна таркибда Роналду йўқ! 

Яна бир тарафдан уларда авлодлар алмашинуви даври яқинлашганини кўриб олдик. Кўрамиз, бош мураббий ушбу муаммоларга қандай ечим топар экан. 

Тахминий таркиб: Ливакович, Баришич, Ловрен, Йедвай, Вида, Ковачич, Бадель, Пашалич, Крамарич, Перишич, Ребич.

2 б

Мураббийлар

Дидье Дешам: “Швецияга қарши ўйинда ҳаммаси жойида бўлди, дея олмайман. Биз янги тизим билан ишламоқдамиз. Ҳужумдаги ҳаракатларимиз анча яхшиланган. Бир нечта ўзгаришлар амалга оширишга мажбурман. Гризманндан хотиржамман. У аниқки, майдонга туша олади. Камавинга учун дебют амалга ошириш ажойиб бўларди”. 

дешам

Златко Далич: “Биз жуда катта мағлубиятни қабул қилдик. Биз жуда ёмон ўйнадик, бу ҳамма ўрганган Хорватия эмасди. Биз янги мавсум старти ва бир нечта футболчиларнинг спорт формаси яхши эмаслигини ҳисобга олишимиз зарур. Мен Португалия билан бўлгандан кўра яхшироқ натижага умид қиляпман. Очиғини тан олиш тўғри бўлади”.

далич

Хулоса ўрнида

Даличнинг сўзларидан ҳам кўриб олишингиз мумкинки, бугунги Хорватия жаҳон чемпионларига рақобат қилиши қийин. Аммо номнинг ўзи ҳам уларнинг қандай жамоа эканлигини кўрсатиб турибди. Ушбу йиғиндан очкосиз қайтмаслик учун улар қўлларидан келганча ҳаракат қилишлари аниқ. 

Франция терма жамоаси эса бир нечта экспериментларни амалга ошириб олиши мумкин. Айниқса, бугун тунда Эдуардо Камавинга ўз дебютини нишонлаган тақдирда, еврофутбол ихлосмандларининг нигоҳи ушбу ўйинга қадалади. Ким ўша гранд клублар шу қадар қизиқиб қолган хавбек, қўлидан нималар келади?! Марҳамат, 23:45 дан эътиборан ушбу беллашувни кузатиб, яна кўплаб саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Абдулвосид Валихонов тайёрлади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)