Хорватия Мексикани менсимаяптими?

Хорватия терма жамоаси мураббийлари штаби Лука Модрич ва яна 5 нафар футболчига жавоб бериб юборди. Бу ҳақда As нашри хабар бермоқда.

Перуга қарши ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилган Модрич Испания Ла Лигасининг навббатдаги турида "Лас-Пальмас"га қарши ўйинга тайёргарлик кўриш учун "Реал" иҳтиёрига қўйиб юборилди. Бироқ унинг жамоадоши Матео Ковачич терма жамоа лагерида қолди.

Бундан ташқари  Даниэль Субашич («Монако»), Марио Манджукич («Ювентус»), Иван Перишич ҳамда Марсело Брозович (иккаласи – «Интер») ва Никола Калинич («Милан»)лар ҳам терма жамоа лагерини тарк этишди.

Маълумот учун, Хорватия терма жамоаси 27 март куни Мексикага қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!